Mehnat kodeksi

540-modda. Касаба уюшмаларининг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғидаги ҳуқуқлари

(540-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари иш жойларида иш берувчиларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, шунингдек жамоа келишувлари ҳамда жамоа шартномаси, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган бошқа ҳужжатлар қоидаларига риоя этиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Касаба уюшмалари лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва фойдаланилаётган ишлаб чиқариш объектларида меҳнат шароитлари хавфсизлигини экспертизадан ўтказишда, шунингдек лойиҳалаштирилаётган ҳамда фойдаланилаётган механизмлар ва асбоб-ускуналарнинг хавфсизлигини экспертизадан ўтказишда, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши сабабларини аниқлашда, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текширишда, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг мажлисларида иштирок этишга ҳақлидир. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғида касаба уюшмалари: маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузуридаги тегишли жамоатчилик кенгашларида иштирок этишга; иш берувчиларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар юборишга; меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганликда, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар фактларини яширганликда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги талаб билан тегишли органларга мурожаат қилишга; иш берувчига ходимларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиб туриш ҳақида, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритишга; меҳнатнинг муҳофаза қилиниш ҳолатини ўрганишга, иш берувчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоа келишувларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган мажбуриятлари бажарилишини назорат қилишга; ўзи манфаатларини ифодалаётган ходимларнинг иш жойларига киришга; якка тартибдаги ва жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқишда иштирок этишга; ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судга мурожаат этишга ҳақли. Касаба уюшмалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун касаба уюшмалари, шунингдек уларнинг бирлашмалари ўз инспекцияларини ташкил этишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.