Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугатилганлиги ёки бекор қилинганлиги чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан унинг амал қилиш муддати тугаган кунда меҳнат шартномаси бекор қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома бекор қилинганда меҳнат шартномаси иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг тегишли хабарномасини олган кунда бекор қилиниши лозим.
lex.uz’dagi asl matnMehnat kodeksi
525-modda. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси бўлган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
(525-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.