Mehnat kodeksi

523-modda. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома асосидагина амалга ошириш ҳуқуқига эга, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно. Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномаларини тузишга уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақли, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари билан ўриндошлик шартлари асосидаги меҳнат шартномалари фақат улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир алоҳида тасдиқнома олинган тақдирдагина тузилиши мумкин. Юқори малакали мутахассислар ва малакали мутахассислар билан ўриндошлик шартлари асосида меҳнат шартномаларини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 526-моддасида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномани бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.