Mehnat kodeksi

41-modda. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни амалга ошириш шакллари

Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни амалга ошириш шакллари қуйидагилардан иборат: жамоа келишувлари, жамоа шартномалари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича жамоавий музокаралар; жамоа келишувлари ва жамоа шартномасини тузиш; иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда ички ҳужжатларни қабул қилиш; ижтимоий шериклик тарафлари томонидан жамоа келишувлари, жамоа шартномаси ва ижтимоий шерикликнинг бошқа ҳужжатлари қоидаларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш; ходимларнинг ўз вакиллари орқали ижтимоий шериклик даражасига мувофиқ ташкилотларни, ҳудудни, тармоқни, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишда иштирок этиши; меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва ижтимоий шериклик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг айрим қоидаларини иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитасининг дастлабки розилиги билан қўллаши; якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш масалалари бўйича ижтимоий шериклик тарафлари томонидан ўзаро маслаҳатлашувлар (музокаралар) ўтказиш; меҳнат низоларини ҳал этишда (тартибга солишда) ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг иштирок этиши. Ижтимоий шериклик қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.