Mehnat kodeksi

375-modda. Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг муддати ва шакли

Ишлаб чиқариш таълими шартномаси муайян ишни бажариш учун талаб этиладиган малакани олиш учун зарур бўлган муддатга тузилади. Ишлаб чиқариш таълими шартномаси камида икки нусхада, ёзма шаклда тузилиб, бир хил юридик кучга эга бўлади ва уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади. Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг ҳар бир нусхаси ўқувчининг ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқланади. Иш берувчининг муҳри мавжуд бўлганда ишлаб чиқариш таълими шартномасининг барча нусхаларида мансабдор шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади. Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг бир нусхаси ўқувчига берилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида сақланади. Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг нусхаси ўқувчи томонидан олинганлиги ўқувчининг иш берувчида сақланадиган ишлаб чиқариш таълими шартномаси нусхасидаги қўшимча имзоси билан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.