Ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мос иш жойига эга бўлиш;
иш берувчидан меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликларига ва бошқа касалликларга чалиниш хавфи, шу туфайли ўзига берилиши лозим бўлган имтиёзлар ва компенсациялар, шунингдек шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари ҳақида ахборот олиш;
меҳнатни муҳофаза қилишнинг белгиланган нормаларига ва талабларига мувофиқ иш берувчининг маблағлари ҳисобидан шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғурталаниш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганлиги оқибатида ўз ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келган тақдирда бундай хавф бартараф этилгунига қадар ишларни бажаришни рад этиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи орган томонидан ўз иш жойидаги меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни текширувдан ўтказишни сўраш;
иш берувчининг маблағлари ҳисобидан меҳнатнинг хавфсиз услублари ва усуллари бўйича ўқиш;
қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва компенсациялар олиш;
ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни иш берувчи томонидан қопланиши;
ўз иш жойида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда, ўзи билан ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисани ёки ўзининг касб касаллигини текширишда шахсан иштирок этиш ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиш;
тиббий тавсияларга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиш вақтида ўз иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинган ҳолда мазкур тиббий кўрикдан навбатдан ташқари ўтиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганлиги сабабли иш жойи тугатилган тақдирда иш берувчининг маблағлари ҳисобидан ўқиш ва қайта тайёргарликдан ўтиш.
Ходим қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ходим:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиши;
шахсий ҳимоя воситаларини тўғри қўллаши;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтиши, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқиши ҳамда малака ошириши;
мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши;
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид солаётган ҳар қандай вазият тўғрисида, шунингдек иш жараёнида ёки унга боғлиқ ҳолда ишлаб чиқаришда юз берган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчини дарҳол хабардор қилиши шарт.
Ходимнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn355-modda. Ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Oddiy tilda
МЕҲНАТ КОДЕКСИ, 355-МОДДА
Ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Нимани ангlatadi
Ходим иш жойида хавфсиз шароитда ишлаш ҳуқуқига эга. Иш берувчи ходимни қўллаш жараёнида юз берадиган хавфлар ҳақида маълумот беради ва ҳимоя воситалари билан таъминлайди. Ходим ўз соғлиғи ва ҳаётини муҳофаза қилиш мажбуриятига эга.
Кимга тегишли
Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар барча ходимларга ва иш берувчиларга тегишли.
Аmalда
Агар ходим иш жойида хавфли шарт топса, масалан, қўлай бўлмаган вентиляция ёки шикастланган жихоз, иш берувчидан хавфни бартараф этишни талаб қилиши ҳамда зарур бўлса ишни бажаришни рад этиши мумкин. Иш берувчи ходимни ўқитиш ва ҳимоя воситалари билан таъминлаши керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.