Mehnat kodeksi

281-modda. Иш берувчининг ходимга кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириш мажбурияти

Иш берувчи қуйидаги кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт: иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш чоғида бундай бекор туриб қолиш давом этган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган, тариф ставкасининг (маошнинг) камида учдан икки қисмини тўлаши; иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ходим томонидан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда ходимнинг амалда ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошнинг) камида учдан икки қисмини сақлаб қолиши; тунги вақтдаги иш учун ходимга қўшимча тўловни амалга ошириши; дам олиш, ишланмайдиган байрам кунларидаги ва иш вақтидан ташқари иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаши; ўзи учун иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ходимларга тўлиқ иш вақтида ишловчи тегишли тоифадаги ходимлар учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдоригача бўлган қўшимча тўловни амалга ошириши; ушбу Кодексда назарда тутилган айрим асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинганида мазкур Кодекснинг 173-моддасининг учинчи қисмида белгиланган миқдорда ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши; қонунчиликда белгиланган тартибда ўртача иш ҳақи ёки унинг бир қисми миқдорида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлаши. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатли қўшимча тўловлардан ташқари иш берувчи ходимларга ушбу Кодексда, қонунчиликда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган бошқа кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.