Mehnat kodeksi

278-modda. Нормалаштирилган топшириқларни ва хизмат кўрсатиш нормаларини белгилаш

(278-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида нормалаштирилган топшириқларни, шу жумладан алоҳида вазифаларни ва иш ҳажмини бажариш мақсадида ходимларга нисбатан хизмат кўрсатиш нормаси ва ходимлар сони нормаси белгиланиши мумкин. Муайян ишлаб чиқариш шароитларида нормалаштирилган топшириқлар ва хизмат кўрсатиш нормаларини белгилашда маҳсулот бирлигига қилинган меҳнат сарфлари нормаларидан, ходимлар сони нормаларидан, иш вақтининг режали фондларидан ва бошқа маълумотлардан фойдаланилади. Бюджет ташкилотларида хизмат кўрсатиш нормаларини ва лавозимларни жорий этиш нормаларини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, шунингдек тегишли тармоқ касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.