Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди. Бундай даврлар жумласига қуйидагилар киради:
меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиниши тўғрисидаги огоҳлантириш муддати даврида ходимга ишга жойлашиш учун бериладиган ишдан бўш бўлинадиган қўшимча кунлар;
ўн олти ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) бериладиган ишдан бўш бўлинадиган қўшимча кунлар;
ҳомиладор аёлларга бериладиган ишдан бўш бўлинадиган кунлар;
донорларнинг тиббий текширув кунида ҳамда қон ва унинг таркибий қисмлари топшириладиган кунда ишдан озод этилиши;
ижтимоий таътиллар: ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болани парваришлаш таътиллари, ўқув таътиллари ва ижодий таътиллар;
ходим томонидан давлат ёки жамоат мажбуриятлари бажариладиган даврлар;
иш берувчининг ва меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб мажбуриятлар бажариладиган даврлар;
ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари;
ходимга дам олиш учун эмас, балки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўзга мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этишнинг бошқа даврлари.
lex.uz’dagi asl matn202-modda. Ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этишнинг дам олиш вақти бўлмаган даврлари
Oddiy tilda
НИМАНИ АНГЛАДАДИ
Дам олиш вақти деб ҳисобланмайдиган даврлар — бу ходимни ишдан озод этиладиган, лекин дам олиш учун эмас, балки бошқа муҳим мақсадлар учун берилган вақтлар. Масалан, ҳомиладорлик таътили, ўқув таътили, донор сифатида қон топшириш вақти ва давлат мажбуриятларини бажариш даврлари.
КИМГА ТЕГИШЛИ
Бу қоида барча ходимларга, шунингдек ҳомиладор аёллар, болани тарбиялаётган ота-оналарга ва донорларга тегишли.
АМАЛДА
Ходим ҳомиладорлик таътилида ёки ўқув таътилида бўлса, бу вақт дам олиш вақти сифатида ҳисобланмайди. Ходим ўз мажбуриятларини бажармаса ҳам, ўзи дам олмаса ҳам, бу даврлар дам олиш қотасига кирмайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.