Mehnat kodeksi

175-modda. Ходимнинг шахсга доир маълумотлари

Меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир. Шахсга доир маълумотлар жумласига ходим тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киради: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи; жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса); маълумоти (қачон ва қайси таълим ташкилотларини тугатганлиги, дипломлари рақамлари, диплом бўйича тайёргарлик йўналиши ёки мутахассислиги, малакаси); меҳнат фаолияти бошланганидан эътиборан бажарилган ишлари (ҳарбий хизматни қўшиб ҳисоблаганда); доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили; паспортига оид маълумотлар (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги) ва идентификация ID-карта маълумотлари; шахсий телефон рақами, электрон почта манзили; ҳарбий мажбуриятга дахлдорлиги, ҳарбий рўйхатга олиш бўйича маълумотлар (захирада бўлган фуқаролар ва ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган шахслар учун); солиқ тўловчининг идентификация рақами; шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг рақами; мажбурий тиббий кўрик натижалари; ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари; оилавий аҳволи, яқин қариндошларининг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган саналари; ходимнинг ва (ёки) унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги иш берувчига маълум бўлиб қолган фактлар, воқеалар ҳамда ҳолатлар ҳақидаги бошқа маълумотлар. Ходимнинг шахсга доир маълумотлари тўғрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига тааллуқлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.