Агар жамият уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилмаган бўлса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботларнинг маълумотлари асосида аниқланган жамият соф активлари миқдорининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамият олиши, ўз тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди.
Ушбу модданинг мақсадлари учун йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади.
Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Жамиятда жамиятнинг кузатув кенгаши тузилган тақдирда, қиймати жамият мол-мулки қийматининг йигирма бешдан эллик фоизигачасини ташкил этадиган мол-мулкни олиш, тасарруфдан чиқариш ёки жамият бевосита ёхуд билвосита тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш жамиятнинг уставига биноан жамият кузатув кенгашининг ваколатлари жумласига киритилиши мумкин. Бунда жамият кузатув кенгашининг айби билан йирик битим тузилиши натижасида етказилган зарар учун жамиятнинг кузатув кенгаши умумий йиғилиш олдида жавобгар бўлади.
Ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонун
50-modda. Йирик битимлар
Oddiy tilda
ЙИРИК БИТИМЛАР
Нимани ангlatadi
Йирик битим — бу жамиятнинг сўф активларининг 25 фоизидан ортиқ қийматли мол-мулкни олиши, сотиши ёки ўзаро боғлиқ бир неча шартномалар. Жамиятнинг одатдаги ишлари доирасида тузилган шартномалар йирик битим деб хисобланмайди.
Кимга tegishli
Бу қоида барча масъулияти чекланган жамиятларга (ООО) тегишли.
Amalda
Жамиятнинг сўф активи 100 млн сўм бўлса, 25 млн сўм ва унdan ортиқ қийматли жер, бино ёки машинани сотиш йирик битим хисобланади. Бундай шартномани тузишдан олдин иштирокчилар йиғилишида қарор қабул қилиш керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.