Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими фаолиятининг иқтисодий асосини маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг давлат мулки (коммунал мулк) ҳамда вилоят, туман ва шаҳарда мавжуд бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга хизмат қилувчи бошқа мулк ташкил этади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими мутлоқ Ўзбекистон Республикаси мулкида бўлган давлат мулки объектларига нисбатан ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларни самарали жойлаштириш, табиий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида назоратни амалга оширадилар. Бунда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекциясининг хулосасига кўра яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Вилоят, туман, шаҳар мулкини, шунингдек вилоят, туман ва шаҳарга хўжалик юритиш учун берилган давлат мулки объектларини бошқариш тартиби ушбу Қонун, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан йўлга солинади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши, вилоят, туман, шаҳар ҳокими ўзлари идора қилаётган ҳудуддаги мулкчиликнинг турли шаклига асосланган корхоналар учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилмаган, тадбиркорлик ва хўжалик фаолиятини эркин юритишга тўсқинлик қиладиган чекловларни жорий этишга ҳақли эмаслар.
lex.uz’dagi asl matn«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун
7-modda. Маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг иқтисодий асосини ташкил этувчи мулк шакллари
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.