Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши қарорлар қабул қилади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими қарорлар қабул қилади ва фармойишлар чиқаради.
Халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида (бундан буён матнда Ягона электрон тизим деб юритилади) ишлаб чиқилади, келишилади ва рўйхатдан ўтказилади, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ҳужжатлар, бундан норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган ҳужжатлар мустасно, агар шу ҳужжатнинг ўзида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан кучга киради.
Халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг Ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатлари тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ҳужжатлар вилоят, туман, шаҳар ҳудудида жойлашган барча ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matn«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун
6-modda. Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.