«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун

25⁶-modda. Кенгаш сўрови

(25⁶-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон)

Халқ депутатлари Кенгаши тегишли ҳудудда жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан Кенгаш сўровини юборишга ҳақли. Кенгаш сўрови тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, суриштирув ва тергов органларининг, судларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга, шунингдек ижро иши юритиш ҳамда нотариал иш юритишнинг муайян материалларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятга тааллуқли бўлиши мумкин эмас. Кенгаш сўровини юбориш тўғрисидаги таклиф Кенгашнинг депутатлари, доимий ва муваққат комиссиялари, партия гуруҳларининг ташаббуси асосида Кенгаш сессиясида кўриб чиқилади. Кенгаш сўровининг ташаббускорлари томонидан Кенгаш сўрови лойиҳаси тайёрланиб, у Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш учун Кенгаш раисига юборилади. Кенгаш сўрови лойиҳасига уни асослантирувчи зарур материаллар илова қилинади. Кенгаш сўрови лойиҳасида сўровга жавоб беришнинг шакли (оғзаки ёки ёзма) тўғрисидаги талаблар бўлиши керак. Кенгаш сўровини юбориш тўғрисидаги қарор Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Давлат органларининг мансабдор шахслари Кенгаш сўровига оғзаки жавобни Кенгаш томонидан белгиланган муддатда Кенгаш сессиясида беради. Давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари Кенгашнинг сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши керак. Кенгаш сўровига жавобда сўровда қўйилган масалаларнинг ҳар бири бўйича аниқ ва батафсил асослантирилган маълумотлар очиб берилиши керак. Кенгашнинг сўровига жавоб сўров ўз номига юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади. Кенгаш сўровига ёзма жавоб Кенгашнинг сессиясида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг кўчирма нусхалари жавоб Кенгашнинг сессиясида ўқиб эшиттирилгунига қадар депутатларга юборилади. Кенгаш сўровларига жавоблар Кенгаш сессиясида муҳокама қилинади ва унинг якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.