Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни ҳал этишга, шу жумладан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини оширишга ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланади, шунингдек тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни ҳал этишга, шу жумладан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини оширишга ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланади, шунингдек тегишли қарор қабул қилиниб, қарор соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларига юборилади.
lex.uz’dagi asl matn«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун
25⁵-modda. Халқ депутатлари Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш
(25⁵-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-870-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2023 й., 03/23/870/0753-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Соғлиқ сақлаш бошқармалари раҳбарлари ўз ишларининг натижалари ҳақида халқ депутатлари Кенгашига отчёт беради. Бу отчётда касалликларни олдини олиш, соғ лом турмуш тарзи ва тиббий хизматлар сифати ҳақида маълумот берилади.
KIMGA TEGISHLI
Вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) соғлиқ сақлаш бошқармалари раҳбарларига.
AMALDA
Масалан, вилоят соғлиқ сақлаш бошқармаси раҳбари ҳар ярим йилда Кенгашга: қанча беморни даволаганлик, қанча болани вакцина қилганлик, қанча одам соғ лом турмуш тарзи ҳақида ўйрганганлик ҳақида отчёт тақдим этади. Кенгаш бу отчётни эшитиб, ишнинг яхшилиги ҳақида қарор қабул қилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.