Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ер участкаларини доимий фойдаланишга беришга ҳақли.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда, туман, шаҳар ҳокими жисмоний ва юридик шахслар билан ер участкаларини ижарага бериш шартномасини тузади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ер участкасини ёки унинг бир қисмини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Халқ депутатлари Кенгаши, ҳоким қонунчиликка мувофиқ ер муносабатлари соҳасидаги бошқа масалаларни ҳам ҳал қилади.
lex.uz’dagi asl matn«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун
10-modda. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиши
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.