Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидир.
Тегишли ҳудуддаги ижро этувчи ҳокимиятга вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади. Вилоят ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордирлар. Туман, шаҳар ҳокими юқори турувчи ҳоким ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.
Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким вилоят, туман ва шаҳар учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифалари амалга оширилишини, жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, юқори турувчи халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимлар қарорларининг ижросини, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.
Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ва ҳокимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўладилар.
lex.uz’dagi asl matn«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун
1-modda. Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон — вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари депутатларининг навбатдаги сайлови якунлари бўйича амалга киритилади)
Oddiy tilda
НИМАНИ АНГЛАДАДИ
Махаллий давлат хокимияти вилоят, туман ва шахарларда халқ депутатлари кенгашлари (вакиллик органи) ва хокимлар (ижроия органи) орқали ишлайди. Булар жойда қонун ва давлат қарорларини амалга ошириш, халқнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ишлаш ва ахолини бошқаришга жалб этиш вазифасини олади.
КИМГА ТЕГИШЛИ
Бу қоида вилоят, туман ва шахар хокимияти органларига тегишли.
АМАЛДА
Масалан, туман хокимияти махаллий йўллар таъмирлаш, мактаб ва поликлиника ишлатиш, қўл сўйи сувини таъминлаш каби ишларни амалга ошириш учун халқ депутатлари кенгаши билан биргаликда ишлайди ва ахолидан масъул шахсларни танлаб олади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.