«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун

9-modda. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш

(9-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни қуйидаги ҳолларда рад этиши мумкин: давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; таъсис ҳужжатлари ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ бўлмаганда; давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда; кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан, уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекс мавжуд бўлмаганда ёки дастурий-техникавий комплекс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда; кредит бюросининг раҳбари белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлмаганда. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, такроран кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади. Бунда кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгитдан берилган ҳисобланади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза такроран кўриб чиқилаётганда давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

КРЕДИТ БЮРОСИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ Нимани ангlatади Марказий банк кредит бюросига рўйхат ва лицензия бермасдан қўйиши мумкин. Бунда қўйилиши мумкин бўлган сабабларни қонун аниқ кўрсатади. Масалан, зарур ҳужжатлар топшириш, қўллаб-қувватлаш тизимини ҳимоя қилиш ёки раҳбарнинг малакаси мухим. Кимга тегишли Марказий банк ва кредит бюросини ташкил этмоқчи бўлган юридик шахслар. Амалда Агар компания кредит маълумотларини сақлаш учун зарур бўлган компьютер тизимини ҳимоя қилмаса, банк лицензия бермайди. Ёки раҳбар белгиланган малака талабларига жавоб бермаса, рад этилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.