Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.
Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган ҳолда ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
муассислар умумий йиғилишининг кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси ёки ягона муассиснинг кредит бюросини ташкил этиш ҳақидаги қарори;
кредит бюросининг таъсис ҳужжатлари;
кредит бюросининг раҳбари ва муассислари (муассиси) ҳақидаги маълумотлар;
кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашуви Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
кредит бюросининг устав фонди (устав капитали) шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;
кредит бюроси биносида ногиронлиги бўлган шахслар учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва лицензия беради.
Кредит бюросининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божининг миқдори қонунда белгиланади. Кредит бюросига лицензия берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
lex.uz’dagi asl matn«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун
8-modda. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Кредит бюросини ишлай бошлаши учун Марказий банкдан рўйхатга ўтказиш ва лицензия олиши керак. Бюро ўз фаолиятини бошлашдан олдин барча зарур ҳужжатларни тайёрлаб, Марказий банкга топширади. Марказий банк ўз навбатида ўз ишчиларини назорат қилиб, 30 кун ичида қарор қабул қилади.
KIMGA TEGISHLI
Бу қоида кредит бюросини ташкил этмоқчи бўлган жамоатчилик ва шахсий ташкилотларга тегишли.
AMALDA
Масалан, бир гуруҳ одамлар кредит маълумотларини сақлаб қолувчи компания ташкил этмоқ ҳалатида Марказий банкга ариза берса, ўз устав фонди, қўлланиладиган компьютер тизимлари ҳақидаги маълумотлар ва бошқа ҳужжатларни қўшиб юборади. Марказий банк ҳамма нарсани текшириб, рўйхатга ўтказади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.