«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун

17-modda. Кредит бюросига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар

(17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)

Кредит ахбороти кредит бюросига унинг сўровига мувофиқ қуйидагилар томонидан тақдим этилади: юридик шахсларни, якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган маълумотлар ҳажмида; кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ва кўчмас мулк ҳақидаги бошқа очиқ фойдаланиладиган маълумотлар базаларига киритилган маълумотлар ҳажмида; давлат солиқ хизмати органлари томонидан — солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек уларнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида; ички ишлар органлари томонидан — берилган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар тўғрисида, шу жумладан йўқолган ёки амал қилиш муддати тугагани ўрнига берилган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар ҳақида, шунингдек автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида; нотариал идоралар томонидан — битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисида; лицензия ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни берувчи органлар томонидан — ушбу ҳужжатлар берилганлиги фактлари тўғрисида, лицензиянинг ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги ҳақида, шунингдек уларнинг бекор қилинганлиги ва қайта расмийлаштирилганлиги тўғрисида. Кредит ахбороти кредит бюросига қонунчиликка мувофиқ бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.