«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун

16¹-modda. Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш

(16¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)

Жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин. Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш асосида берилади. Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза олинган пайтдан эътиборан кредит бюроси томонидан дарҳол кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритилади. Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бунда мазкур хизматлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бепул асосда кўрсатилади. Жисмоний шахсларнинг кредит битимини тузишини тақиқлаш тўғрисидаги аризалари рўйхати кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрида кредит бюролари томонидан юритилади. Кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестридан кредит битимини тузиш тақиқи мавжудлиги ёки бундай тақиқ олиб ташланганлиги тўғрисидаги ахборотни олмасдан туриб кредит битимини тузиш тақиқланади. Бунда банклар ёки нобанк кредит ташкилотлари ёхуд микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотлари жисмоний шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз амалга оширилган кредит битимидан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлади. Кредит ахборотидан фойдаланувчилар жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестридан бепул асосда олади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.