Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
кредит ахбороти алмашинуви соҳасида ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;
қонунчиликда белгиланган тартибда кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва лицензия беради, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туради ёки тугатади, шунингдек лицензияни бекор қилади ёки қайта расмийлаштиради.
Кредит бюроларининг давлат реестрини ва Кредит ахборотининг давлат реестрини юритади;
кредит бюролари учун ички аудит ўтказишга, йиллик ҳисоботлар тузишга, шунингдек кредит ахбороти ҳимоя қилинишини таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашувига доир мажбурий талабларни белгилайди;
кредит бюроларининг фаолиятига тааллуқли ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни олади;
кредит бюроларининг фаолиятини белгиланган тартибда текширади;
кредит бюросининг раҳбарига нисбатан малака талабларини белгилайди;
қонунчилик талабларини бузганлик учун кредит бюроларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллайди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонунчиликка мувофиқ кредит бюроларининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кредит битимини тузиши тақиқланган шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайди.
lex.uz’dagi asl matn«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун
12-modda. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бюролари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш борасидаги ваколатлари
(12-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.