Кредит бюросини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда, ушбу Қонун талаблари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин кредит бюроси бу ҳақда бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ёзма шаклда хабар қилади ва икки ой мобайнида оммавий ахборот воситаларида ҳар ҳафта тегишли эълон бериб боради.
Кредит бюроси қайта ташкил этилган тақдирда кредит ахбороти маълумотлар базаси кредит бюросининг ҳуқуқий ворисига, агар у лицензияга эга бўлса, топширилади. Бу ҳолда кредит бюросининг ҳуқуқий вориси бу ҳақда кредит ахбороти етказиб берувчиларни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини кредит ахбороти маълумотлар базаси олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида ёзма шаклда хабардор этиши шарт. Бунда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган эълонларда кредит бюросининг кредит ахбороти маълумотлар базаси унинг ҳуқуқий ворисига топширилганлиги кўрсатилади.
Агар кредит бюросининг ҳуқуқий вориси лицензияга эга бўлмаса, шунингдек кредит бюроси тугатилган, лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки у бекор қилинган ҳолларда кредит ахбороти маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига текин топширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун
11-modda. Кредит бюросини қайта ташкил этиш ва тугатиш
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.