«Korrupsiyaga qarshi kurashish to'g'risida»gi qonun

8-modda. Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши

(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини ҳуқуқий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши (бундан буён матнда Миллий кенгаш деб юритилади) ташкил этилади. Миллий кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва Миллий кенгаш раисидан, раиси ўринбосаридан ҳамда аъзоларидан ташкил топади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Миллий кенгаш раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Миллий кенгаш раисининг ўринбосари ҳисобланади. Миллий кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш; коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини ҳуқуқий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш; аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш; коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш; коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш; коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш; ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириш. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Миллий кенгашнинг ишчи органидир. Кенгаш фаолиятининг асосий ташкилий шакли Кенгаш мажлисидир. Кенгаш ўз ваколатлари жумласига кирадиган масалаларни, қоида тариқасида, ҳар чоракда ўз мажлисида кўриб боради. Кенгаш мажлиси аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Кенгаш мажлисларида қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилиши давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.