Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда иштирок этиши;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ушбу моддада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Миллий кенгаш ва ҳудудий кенгашлар фаолиятида, шунингдек давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоат-маслаҳат органлари фаолиятида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади.
lex.uz’dagi asl matn«Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун
14-modda. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 ноябрдаги ЎРҚ-729-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 03/21/729/1064-сон)
Oddiy tilda
Nimani anglatadi
Фуқаролар, уларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат ташкилотлари коррупцияга қарши курашда фаол иштирок этиши керак. Улар қонун ишлашида назорат қилиши, халқни ҳуқуқий онг билан таништириши ва қонунларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиши мумкин.
Kimga tegishli
Бу ҳуқуқ барча фуқаролар, жамоат ташкилотлари ва давлат органларига тегишли.
Amalda
Масалан, махалла фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи коррупцияга қарши ўйлар ўтказиши, ёки ўқув ташкилотлари ўқувчиларга ҳуқуқий маданиятни ўргатиши мумкин. Шунингдек, жамоат ташкилотлари давлат органларида қонун ишлашини назорат қилиш комиссиялари фаолиятида иштирок этиши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.