«Korrupsiyaga qarshi kurashish to'g'risida»gi qonun

13-modda. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари

(13-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўз ваколатлари доирасида: коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар, иқтисодий ва коррупция билан боғлиқ бошқа жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг эҳтимол тутилган йўллари ва механизмларини аниқлаш учун пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларнинг мониторингини ташкил этади ҳамда ўтказади; жиноий таъқиб этишни ташкил қилиш ва ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини кўриш учун тегишли давлат органларини коррупцияга оид аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади; коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади; коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.