Jinoyat-protsessual kodeksi

89-modda. Давлат сирларини қўриқлаш

(89-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)

Давлат сирлари бўлган нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ва унга доир бошқа ҳаракатлар фақат суриштирувчи ёки терговчининг прокурор санкция берган қарорига биноан ёхуд суд ажримига кўра амалга оширилиши мумкин. Прокурор ёки суд мажлисида раислик қилувчи бундай ҳаракатларни ўтказиш вақти, жойи ва бошқа шартларини шу нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни сақлаш учун жавобгар бўлган корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбари билан келишиб олади. Бундай ҳаракатларни юритишда эксперт, мутахассис, холис сифатида фақат давлат сирлари бўлган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар билан танишишга рухсат берилган шахслар иштирок этадилар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.