Jinoyat-protsessual kodeksi

616-modda. Қабул қилиб олинган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этишни ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни ташкил этиш

Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги суд ажрими чиқарилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, зарур бўлган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига шахсни хорижий давлат ҳудудида жазони ижро этиш муассасасидан ёки психиатрия муассасасидан бериш ва қабул қилиб олиш жойини, вақтини, тартибини ва ташкил этилишини келишиш тўғрисида топшириқ беради. Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш ёки мажбурий даволаш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларга нисбатан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш, афв этиш, амнистия актини қўллаш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни бекор қилиш ёки ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ва халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органини жазони ижро этиш ёки мажбурий даволаш ҳолати ва натижаси тўғрисида қуйидаги ҳолларда хабардор қилади: 1) жазони ижро этиш ёки мажбурий даволаш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ якунланганида; 2) ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахслар вафот этганида ёки қочиб кетганида.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.