Jinoyat-protsessual kodeksi

613-modda. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун қабул қилиб олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш

Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари ёки яқин қариндошлари, шунингдек хорижий давлатнинг ваколатли органлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун ёхуд ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун Ўзбекистон Республикасига қабул қилиб олиш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни қабул қилиб олиш тўғрисида мурожаат қилинганидан ва ушбу шахсларнинг фуқаролиги тасдиқланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органига масалани ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборади. Сўров қаноатлантирилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида судга илтимоснома киритади. Илтимоснома ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича, уларнинг доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида охирги рўйхатга олинган жойи бўйича, ушбу Кодекснинг 542-моддасида назарда тутилган тартибда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан кўриб чиқилади. Маҳкумнинг ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг йўқлиги хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.