Суриштирувчи, терговчи процесс иштирокчиларини иш материаллари билан таништиргач ва илтимосномаларни ҳал қилгач, ишни судга юбориш тўғрисида қарор тузади.
Суриштирувчи, терговчи қарорнинг тавсиф-асослаш қисмида ушбу Кодекснинг 566-моддасида назарда тутилган ҳолатларни, шунингдек ишни судга юбориш асосларига норози бўлган ҳимоячининг ва бошқа шахсларнинг важларини, агар шундай важлар билдирилган бўлса, баён қилади ва иш саҳифаларига ҳавола қилиб, унинг фикрича, ишни судга юбориш учун асослар борлигини тасдиқловчи далиллар келтиради.
Ишни судга юбориш тўғрисидаги қарорга суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати, шунингдек суриштирув ёки дастлабки тергов юритилган муддат, устидан тергов ўтказилган шахснинг қамоқда, уй қамоғида ва тиббий муассасада бўлган муддати, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, фуқаровий даъво ва уни таъминлаш чоралари, процессуал чиқимлар тўғрисидаги маълумотномалар илова қилинади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
572-modda. Ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор
(572-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.