Jinoyat-protsessual kodeksi

571-modda. Ҳимоячининг иштироки

(571-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритишда суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш ҳақида қарор чиқарилган вақтдан бошлаб ҳимоячининг иштирок этиши шарт. Ишга киришган вақтдан бошлаб ҳимоячи, башарти ҳимояси остидаги шахснинг соғлиғи ҳалал бермаса, у билан ҳоли учрашишга ҳақли, шунингдек ушбу Кодекснинг 53-моддасида назарда тутилган бошқа барча ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади. Суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажримни ижрога юборишдан олдин суриштирувчи, терговчи ёки суд у билан ҳимоячини таништириши ва унинг қуйидаги ҳуқуқларини таъминлаши зарур: тайинланган экспертни ёки умуман экспертиза муассасасини рад қилиш; муайян шахсни эксперт қилиб тайинлашни илтимос қилиш; экспертнинг олдига қўшимча саволлар қўйиш; экспертиза ўтказилаётганда қатнашиш учун рухсат сўраш. Суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳимоячининг илтимосномасини, башарти асослар бўлса, қондиради ва экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажримга тегишли қўшимчалар ва ўзгартишлар киритади. Агар суд-психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, ҳимоя остидаги шахс руҳий ҳолатининг бузилиши жиноят содир этилгандан сўнг юзага келган ёки у ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган бўлса ёхуд унинг ақли расолигини истисно этмайдиган, бироқ руҳий ҳолати ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини мустақил амалга оширишини қийинлаштирадиган тарзда бузилган бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳимоячининг ишда иштирок этиши шартлиги ҳақидаги қоида амал қилишда давом этади. Кейинчалик суд-психиатрия экспертизасининг хулосаси асосида шахс ақли расо ва руҳий соғлом деб топилса, ишда ҳимоячининг иштироки масаласи умумий тартибда ҳал қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.