Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, унинг натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз қолдириш, тафтиш тартибида берилган шикоятни, протестни эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
2) апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқариш тўғрисида;
4) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва ишни тугатиш тўғрисида;
5) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида;
6) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгартириш тўғрисида;
7) шикоят, протест қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибидаги ишни юритишни тугатиш тўғрисида.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида, 4 — 7-бандларида назарда тутилган ҳолларда ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ажрим чиқаради.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ҳукм чиқаради.
Жиноят ишини тафтиш тартибида кўрувчи Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда хусусий ажрим чиқаради.
lex.uz’dagi asl matn521⁴-modda. Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ваколатлари
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Тафтиш тартибидаги суд (юқори инстанция) жиноят ишини қайта кўриб чиқиб, қарор қабул қилади. Бу қарор ҳукм, ажрим ёки хусусий ажрим бўлиши мумкин. Суд шикоятни қаноатлантириши, ишни тугатиши ёки ҳукмни ўзгартириши мумкин.
KIMGA TEGISHLI
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар суди, Тошкент шаҳар суди ва Ҳарбий суди.
AMALDA
Агар апелляция судида айбдор ҳукм чиқарилган бўлса, тафтиш тартибидаги суд унинг ишини қайта кўриб, ҳукмни бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқариши мумкин. Ёки ҳукмда камчилик топиб, унинг жазасини камайтириши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.