Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими ушбу Кодекснинг 521⁶-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ чиқарилади ва суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Овоз беришда озчилик томонда қолган судья ҳукмга, ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ушбу Кодекс 472-моддасининг талабларига риоя этган ҳолда ёзма шаклда қолдиришга ҳақли.
Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради.
Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими ушбу Кодекс 521⁶-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида белгиланган тартибда ижро этилади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
521¹⁹-modda. Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.