Судья тафтиш тартибидаги шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) билан келиб тушган жиноят ишини ўрганиб, суд мажлисини тайинлаш тўғрисида етти суткадан кечиктирмай ажрим чиқариб, унда қуйидаги масалаларни ҳал этади:
1) жиноят ишини кўриб чиқиш жойи, санаси ва бошланиш вақти тўғрисидаги;
2) суд мажлисига тарафларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини чақириш ҳақидаги;
3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;
4) озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахснинг суд мажлисида иштирок этиши ҳақидаги.
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч сутка ичида жиноят процесси иштирокчиларига суд мажлисининг жойи, санаси ва бошланиш вақти тайинланганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Агар жиноят ишини ўрганиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан ушбу Кодекс 503-моддаси иккинчи қисмининг талаблари бажарилмаганлиги аниқланса, судья ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга монелик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш учун ишни шу судга қайтаради.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
521¹-modda. Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида жиноят ишини кўриб чиқиш учун суд мажлисини тайинлаш ва тайёрлаш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.