Jinoyat-protsessual kodeksi

483-modda. Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўриш доираси

Суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади. Жиноят ишини апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд қарор қабул қилиш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан текширилган далилларни ҳам, ишни кўришда апелляция, кассация инстанцияси ёки тегишли тафтиш инстанцияси судига тарафлар томонидан тақдим этилган ёки улар томонидан талаб қилиб олинган ва текширилган, эътиборга олинадиган янги далилларни ҳам текширади. Агар қуйи инстанция суди томонидан суд терговининг тўлиқ эмаслигига ёки бир ёқламалилигига ёки процессуал бузилишларга йўл қўйилган бўлса, апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида жиноят ишини кўриб чиқаётган суд тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказиш йўли билан бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш, процессуал бузилишларни бартараф этиш чораларини кўради. Ишни апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд шу мақсадда: 1) ишни ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни тарафларнинг илтимосномасига кўра талаб қилиб олишга; 2) зарур суд экспертизасини тайинлашга; 3) суд мажлисига қўшимча гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни чақиришга ва сўроқ қилишга, тарафлар томонидан тақдим этилган ёки уларнинг илтимосига кўра суд томонидан талаб қилиб олинган ёзма, ашёвий ва бошқа далилларни текширишга; 4) қуйи инстанция суди томонидан текширилган далилларни мақбул эмас деб топишга ва уларни далиллар мажмуидан чиқариб ташлашга; 5) қуйи инстанция суди томонидан мақбул эмас деб топилганлиги учун далиллар мажмуидан чиқариб ташланган далилларни мақбул далиллар деб топишга ва уларни текширишга; 6) фуқаровий даъвога тааллуқли бўлган ҳолатларни текширишга ва фуқаровий даъво бўйича қарор қабул қилишга; 7) ишнинг барча материаллари тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажаришга ҳақли. Жиноят иши бўйича бир неча шахс ҳукм қилинган ёки оқланган тақдирда, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга ёки оқланган шахсларга тааллуқли ҳукмни, ажримни бекор қилишга, агар ҳукмнинг, ажримнинг бекор қилиниши уларнинг аҳволини оғирлаштирса, ҳақли эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.