Апелляция, кассация инстанцияси суди апелляция, кассация шикояти (протести) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлигини ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ҳамда апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширади.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳайъатларида тафтиш тартибида ишни кўришда тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлиги, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлиги, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмларини, ажримларини, шунингдек туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг ҳукмларини ва ажримларини тафтиш тартибида кўришда шикоят ёхуд протест бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлиги, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлиги, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмларини, ажримларини тафтиш тартибида кўришда тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлиги, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлиги, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати ишни тафтиш тартибида кўришда протест бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлигини ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
482-modda. Юқори инстанция суди муҳокамасининг предмети
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.