Апелляция, кассация шикояти ва протестида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят, протест йўлланаётган суднинг номи;
2) шикоят (протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар;
3) ҳукм, ажрим чиқарган суднинг номи, ҳукм, ажрим чиқарилган сана, суд ишининг рақами, шикоят (протест) берилаётган ҳукм, ажрим, ўзига нисбатан ҳукм, ажрим чиқарилган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
4) шикоят (протест) бераётган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлигига доир важлари, судга қадар иш юритишни ёки суд муҳокамасини амалга ошириш чоғида қарор қабул қилишга таъсир кўрсатган қонуннинг қайси нормалари бузилганлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;
5) шахс ўз талабларини асослаётган далиллар, хусусан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар;
6) янгидан тақдим этилаётган далиллар ва уларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлигининг сабаби;
7) шикоятга (протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;
8) шикоят (протест) берилган сана, шикоят (протест) берган шахснинг имзоси.
Агар апелляция, кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса ва бу ишни кейинчалик мазмунан кўриб чиқишга тўсқинлик қилса, биринчи инстанция судининг судьяси апелляция, кассация шикоятини (протестини) уни берган шахсга қайтариш тўғрисида уч кунлик муддатда ажрим чиқариб, апелляция, кассация шикоятини ёки протестини қайта тузиш учун муддат белгилайди.
Судьянинг апелляция, кассация шикоятини, протестини қайтариш тўғрисидаги ажримининг талаблари бажарилмаган ва апелляция, кассация шикояти (протести) белгиланган вақтда келиб тушмаган ҳолларда, у берилмаган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
480-modda. Апелляция, кассация шикояти ва протестининг мазмунига қўйиладиган талаблар
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.