Jinoyat-protsessual kodeksi

290²-modda. Суд ажрими

(290¹ ва 290²-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)

Судья мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, мол-мулкни хатлаш тўғрисида ёки мол-мулкни хатлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Судьянинг мол-мулкни хатлашни рад этиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак. Хатлаш тўғрисидаги ажримда у ким томонидан, қачон ва қайси иш бўйича чиқарилгани, нима мақсадда ва кимнинг мол-мулки хатланиши лозимлиги кўрсатилади. Судьянинг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Судьянинг ажрими прокурорга, суриштирувчига ёки терговчига ижро учун, гумон қилинувчига, айбланувчига, қонуний вакилга, ҳимоячига эса маълумот учун юборилади. Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш ҳақидаги қарор чиқарилганидан кейин суриштирувчи ёки терговчи томонидан гаров реестрига бир кун ичида тегишли ёзув киритилади, мол-мулкни хатлаш тўғрисида суд ажрими чиқарилганидан кейин эса қонунчиликка мувофиқ ваколатли бўлган органлар томонидан уч сутка ичида шундай ёзув киритилади. Судьянинг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ёки мол-мулкни хатлашни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан мол-мулк хатланган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида айбланувчи, қонуний вакил, ҳимоячи томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши, ажрим чиқарилган кундан эътиборан шу муддат ичида апелляция тартибида прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти (протести) ажрим чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят (протест) билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак. Апелляция шикояти (протести) берилиши суднинг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб турмайди. Апелляция инстанцияси судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиб, ўз ажрими билан: судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдиришга; судьянинг ажримини бекор қилишга ва мол-мулкни хатлашга розилик беришга ёки мол-мулкни хатлашни рад этишга ҳақли. Мол-мулкни хатлаш рад этилган тақдирда, мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга мол-мулкни хатлашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.