Жиноят ишини юритиш чоғида Жиноят кодексининг 230 — 241-моддаларида назарда тутилган, одил судловга қарши қаратилган жиноятни содир этган процесс иштирокчилари ушбу Кодекснинг умумий қоидаларига биноан жавобгарликка тортиладилар.
Бундан ташқари процессуал мажбуриятларни бузганликлари учун, хусусан:
жабрланувчилар ва гувоҳлар — суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг гувоҳлантиришдан, экспертизадан ўтиш, эксперт текшируви учун намуналар тақдим этиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажаришдан бош тортганлик учун;
уйида олиб қўйиш, тинтув ўтказилаётган шахслар, шунингдек, мол-мулки хатланган шахслар (гумон қилинувчи, айбланувчи ва уларнинг яқин қариндошларидан ташқари) — суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг талаби билан изланаётган ашёларни беришдан бош тортганлик учун;
алоқа муассасаларининг ходимлари — суднинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажримини бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун;
мансабдор шахслар ва фуқаролар — башарти улар ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришга, тергов эксперименти ўтказишга, мурдани эксгумация қилишга, олиб қўйиш ва тинтув ўтказишга тўсқинлик қилсалар;
процесс иштирокчилари — суриштирув, дастлабки тергов маълумотларини ёки ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини ошкор қилганлик учун, агар улар маълумотларни ошкор қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақида тегишинча суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидан огоҳлантирилган бўлса;
корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари — суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, мутахассис, эксперт, таржимон, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, халқ маслаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилганлик, жиноятнинг сабабларига ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномасини ёки суднинг хусусий ажримини бажармаганлик ёхуд талаб даражасида бажармаганлик учун қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
271-modda. Процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
(271-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.