Jinoyat-protsessual kodeksi

270-modda. Жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш

(270-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)

Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига ўлдириш, куч ишлатиш, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёки ўзга ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётир дeйиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришлари шарт. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ички ишлар органларига ишда иштирок этаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур чораларни кўриш хусусида ёзма равишда топшириқ беришга ҳақлидир. Ички ишлар органи хавф таҳдид солаётган шахсларга доир жиноят ишидаги мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатларидан хабардор этилиши лозим. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳимоя қилиш учун хавфсизлик чораларини қўллаш асослари ва тартиби қонун билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.