Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қаровсиз ва ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандлари, кексайган ота-оналари, бошқа боқимлари бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд уларни қариндошларининг ёки бошқа шахслар ёхуд муассасаларнинг ҳомийлигига топшириши, мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг назоратсиз қолаётган мол-мулки ёхуд уй-жойи бўлса, уларни қўриқлаш чорасини кўриши шарт.
Шахснинг қарамоғидагиларга ҳомийлик қилиш ва унинг мол-мулкини қўриқлаш тўғрисидаги кўрсатилган чоралар ушлаб туриш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан ҳам кўрилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
218-modda. Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қарамоғидагиларга ҳомийлик қилиш ва унинг мол-мулкини қўриқлаш чоралари
(218-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.