Jinoyat-protsessual kodeksi

217-modda. Процессуал мажбурлов чораси қўлланилгани ҳақида хабар қилиш

(217-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)

Суриштирувчи, терговчи, прокурор гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш тарзидаги, суд эса қамоққа олиш, уй қамоғи ёки экспертиза ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаганида шахсга нисбатан қўлланилган процессуал мажбурлов чораси ҳамда унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар бериши, шунингдек бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига маълум қилиши шарт. Ушлаб турилган, қамоққа олинган, уй қамоғига ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахс бошқа давлатнинг фуқароси бўлса, бу ҳақда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар берилиши шарт. Хабарноманинг кўчирма нусхаси ишга илова қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.