Jinoyat-protsessual kodeksi

199-modda. Суриштирувчи, терговчи ёки суднинг талабига кўра нарсаларни тақдим қилиш

Суриштирувчи, терговчи ёки суд тинтув ёки олиб қўйиш ўтказмасдан туриб, корхона, муассаса, ташкилот раҳбаридан, шунингдек фуқародан тергов ва суд ҳаракатларини юритиш чоғида вақтинча фойдаланиш учун зарур бўлган нарсаларни тақдим этишларини талаб қилишга ҳақлидир. Бундай нарсалар жумласига қуйидагилар киради: 1) эксперимент ўтказишда текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини ва шароитини қайта тиклаш учун фойдаланиладиган ўхшаш нарсалар ёки макетлар; 2) таниб олиш учун кўрсатилаётган нарса билан турдош бўлган нарсалар; 3) тергов ёки суд ҳаракатларини юритиш ёхуд эксперт текширувини ўтказиш учун зарур бўлган мосламалар, асбоб-ускуналар, анжомлар, материаллар, агар бундай нарсалар суриштирувчи, терговчи ёки судда ёхуд уларнинг топшириғи бўйича ҳаракат қилаётган мутахассис, эксперт ёки экспертиза муассасасида бўлмаса. Зарурат қолмагач, бу нарсалар эгасига қайтарилиши лозим.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.