Фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз фикрларига кўра иш учун аҳамиятга молик бўлган нарсаларни суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилишга ҳақлидир.
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тақдим қилинган нарсани ушбу Кодекснинг 136, 137, 139 ва 140-моддаларида баён қилинган қоидаларга асосан кўздан кечириши, агар тақдим қилинган нарсани иш учун аҳамиятли деб топса ёки келгусида аҳамияти бўлиши мумкин деб ҳисобласа, уни қабул қилиши шарт. Шунингдек ушбу иш учун аҳамиятли бўлмаган, лекин муомаладан чиқарилган нарсалар (қуроллар, гиёҳвандлик воситалари, порнография нашрлари ва бошқалар) ҳам қабул қилиб олиниши лозим.
Иш учун аҳамиятли бўлмаган ва муомаладан чиқарилмаган нарсалар тақдим қилинган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи ёки суд уларни кўздан кечириб бўлганидан кейин эгаларига дарҳол қайтариб беради.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
198-modda. Нарсаларни уларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббуси билан суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиш
(198-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.