Jinoyat-protsessual kodeksi

188-modda. Намуналарнинг турлари ва уларни олиш усуллари

(188-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)

Суриштирувчи, терговчи ёки суд тирик одамнинг, мурданинг, ҳайвоннинг, ўсимликнинг, буюмнинг, материалнинг ёки модданинг хусусиятларини ўзида акс эттирувчи намуналар олишга, башарти уларнинг эксперт текшируви эксперт олдига қўйилган саволларни ҳал қилиш учун зарур бўлса, ҳақлидир. Тирик одамдан ўзида унинг хусусиятларини акс эттирувчи: биологик — қон, соч, сўлак, инсон организмидан ажралиб чиқадиган моддалар; психофизик — дастхат; анатомик — тери нақшининг чизиқлари, тиш қолиплари; шунингдек овознинг хусусиятлари, касб малакасини акс эттирувчи намуналар олиниши мумкин. Мурдани кўздан кечиришда ҳам текширув ўтказиш учун керакли моддий намуналар олиниши мумкин. Намуна тариқасида хом ашё, маҳсулот ва бошқа материаллардан модданинг турга оид ёки ўзига хос физик ёхуд кимёвий хоссаларини акс эттирувчи намуналар олиниши мумкин. Текширув ўтказиш жараёнида эксперт гильза, ўқ, бузиш асбоблари ва бошқа объектларнинг тажриба намуналарини тайёрлашга ва уларнинг экспериментал изларига қараб, ўхшашлик ёки фарқланиш масаласини ҳал этишга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.