Jinoyat-protsessual kodeksi

187⁹-modda. Қўшимча ёки қайта тафтиш

Қўшимча тафтиш тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада мавжуд бўлган камчиликларни тўлдириш ва иш бўйича янгидан аниқланган ҳолатларни аниқлаштириш учун тайинланади. Қайта тафтиш қуйидаги ҳолларда тайинланади: тафтиш хулосалари ва натижаларига рози эмаслик тўғрисида текширилган субъект, айбланувчи ёки судланувчи томонидан тақдим этилган эътирозлар асосли деб топилганда; тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада тафтиш материаллари ва жиноят ишининг бошқа материаллари билан қарама-қаршиликлар мавжуд бўлганда, шунингдек тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномадаги хулосаларга асос бўлган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар нотўғри деб топилганда; тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада кўрсатилган хулосалар асоссиз бўлганда ёки уларнинг тўғрилиги шубҳа туғдирганда. Дастлабки тафтишни ўтказган шахслар қайта тафтиш ўтказиш учун тайинланиши мумкин эмас. Қўшимча тафтиш ёки қайта тафтиш ушбу бобда белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.