Жиноят-процессуал кодекси

187²-modda. Тафтишни тайинлаш

(187²-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)

Тафтиш терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тайинланади. Тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) текшириладиган субъектнинг тўлиқ номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва юридик манзили; 2) жиноят ишининг рақами ёки тафтишни тайинлаш учун терговга қадар текшириш жараёнида юзага келган асослар ёхуд қўшимча ёки қайта тафтиш тайинлаш учун асослар; 3) тафтиш ўтказиш чоғида ўрганиладиган масала ёки масалалар доираси; 4) молия-хўжалик фаолиятининг тафтиш қилиниши лозим бўлган даври; 5) тафтиш ўтказиш топширилган ваколатли органнинг номи, шу жумладан қўшимча равишда жалб этиладиган давлат органлари ва ташкилотлар. Тафтиш ўтказиш чоғида тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилмаган масалани ёки масалалар доирасини, шунингдек молия-хўжалик фаолиятининг даврини ўрганиш тақиқланади. Ушбу Кодекснинг 187³-моддасида кўрсатилган органлар ва ташкилотлар тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим олинган пайтдан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмай тафтиш ўтказиш ҳақида тафтишни ўтказиш учун тайинланган шахсларни албатта кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ТАФТИШНИ ТАЙИНЛАШ Нимани ангlatadi Тафтиш — бу жиноят ишида шубҳали шахс ёки ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини текширувчи орган раҳбари, суриштирувчи ёки судом тайинлаган махсус текширув. Тафтишни тайинлаш қарори ёки ажримда текширилиши лозим бўлган масалалар, давр ва органлар аниқ кўрсатилиши керак. Кимга тегишли Бу модда жиноят ишларида текширув ўтказувчи давлат органларига (сўриштирувчи, терговчи, прокурор) ва судга тегишли. Аmalда Агар прокурор шахсни ҳарам молия манбаси сабабли айбласа, суриштирувчи қарор чиқариб унинг банк ҳисобларини икки йил давомида текширишни тайинлайди. Қарорда қайси банклар текширилиши, қайси сумма ўрганилиши аниқ ёзилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.