Жиноят-процессуал кодекси

187-modda. Эксперт хулосасини баҳолаш

(187-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)

Эксперт хулосаси терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари бўйича тўпланган бошқа далиллар билан биргаликда унинг илмий асосланганлиги ва экспертиза ўтказиш учун белгиланган барча процессуал қоидаларга риоя этилганлиги нуқтаи назаридан баҳоланади. Экспертнинг хулосаси суриштирувчи, терговчи ёки суд учун муқаррар далилий кучга эга эмас. Хулосага қўшилмаслик қарорда ёки ажримда асослаб берилиши лозим. Агар жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари бўйича бир неча экспертиза ўтказилган ва экспертлар бир хил фикрга келмаган бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд баъзи экспертларнинг хулосаларига қўшилиш ва бошқа экспертларнинг хулосаларига қўшилмаслик тўғрисидаги ўз фикрини асослаб бериши лозим.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИНИ БАҲОЛАШ Нимани ангlatadi Эксперт хулосаси — бу мутахассис томонидан жиноят ишида илмий асосда берилган фикр. Суд ва терговчи бу хулосани бошқа далиллар билан солиштириб, унинг тўғрилигини текширишлари керак. Эксперт хулосаси суд учун мажбур эмас — суд ўз фикрини қўллаши мумкин. Кимга тегишли Бу қоида суд, терговчи, суриштирувчи ва текширув органларига тегишли. Аmalда Агар икки эксперт бир хил ишни турлича баҳолаган бўлса, суд қайси экспертнинг фикри тўғри эканини ўзи қарор қилади ва қарорда сабабини ёзиб қўйади. Масалан, жарохат сабабини аниқлашда икки эксперт турли хулоса берса, суд далиллар асосида қайси фикрга ишонишини асослаб ёзади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.