Гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ёки уларнинг аналогларининг ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласини амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятга ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик қилиш ёхуд бундай фаолият фош бўлишининг олдини олиш мақсадида хизмат фаолияти юзасидан ўзига маълум бўлган маълумотлар ҳақида хабар бериш, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран;
б) тамагирлик ниятида содир этилган бўлса;
в) одам ўлимига;
г) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) одамлар ўлимига сабаб бўлса;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ғайриқонуний нарколаборатория фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ёки уларнинг аналогларининг ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ ҳолда;
в) икки ёки ундан ортиқ ғайриқонуний нарколабораториялар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn276³-modda. Гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ёки уларнинг аналогларининг ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига ҳомийлик қилиш
Oddiy tilda
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ 276³-МОДДА
Нимани ангlatadi
Бу модда давлат ходимларининг гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф ишларга ёрдам беришини жазолайди. Ходим ўз ваколатидан суиистеъмол қилиб, бундай фаолиятни қўллаб-қувватлаши ёки маълумотларни ёшириши жинояти ҳисобланади.
Кимга тегишли
Бу жинояти давлат ходимлари, полиция, прокуратура ва бошқа органларда ишлаган шахслар содир этиши мумкин.
Аmalда
Полиция офицери гиёҳвандлик сотувчисини қўллаб-қувватлаб, унинг фаолиятини ёшириб қолса ёки ўз ваколатидан суиистеъмол қилиб унга ёрдам берса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.