Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки қайта ишлаш учун ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш ёки сақлаш, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 270 — 276 ва 276² — 276⁸-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) икки ёки ундан ортиқ ғайриқонуний нарколабораториялар ташкил этган ҳолда содир этилган бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жазодан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat kodeksi
276¹-modda. Ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.